“Газпром” яна 5 йил ўзбек газини харид қилади

Дата: 13:26, 31-03-2017.

Тошкент. 31 март. ЎзТАГ – “Газпром” яна 5 йил ўзбек газини харид қилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу келишувга “Газпром” компанияси раҳбари Алексей Миллернинг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан Тошкентда 29 мартда бўлиб ўтган учрашувида эришилди.

Шунингдек, учрашув давомида Ўзбекистон ҳудудида йирик лойиҳаларни ишга тушириш масалалари муҳокама қилинган.

“Қайд этиш жоиз, мазкур келишув мамлакатларимиз ўртасида газ соҳасидаги узоқ муддатли ҳамкорлигимизнинг янги саҳифасини очади. Келгусида бу йўналишдаги алоқаларимизни янада ривожлантириш ниятидамиз”, - деди Миллер ЎзА мухбирига.

Бундан ташқари, томонлар Ўзбекистон Президенти билан суҳбат давомида 2017-2021 йиллар даврида Ўзбекистон ҳудудида янги газ конларини қидириш ва ишга тушириш бўйича ҳам фикр алмашган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: