“Газпром” Ўзбекистондан газ харидлари ҳажмини кўпайтириш ниятида
Тошкент. 5 январ. ЎзТАГ – 2016 йилда “Газпром” Ўзбекистондан табиий газ харид қилиш ҳажмини кўпайтириш ниятида, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) россия газ холдинги бошқаруви раиси Алексей Миллернинг ОАВинтервьюсига асосланган ҳолда.
“Биз ўзбек дўстларимиз билан музокаралар натижаларини юқори қадрлаймиз. Ўзбекистон бизнинг газ соҳамиздаги ишончли ҳамкоримиз ва биз ўзаро манфаатли ҳамкорлигимизни ривожлантиришни давом этамиз. Ва табиийки, Ўзбекистондан газ харид қилиш ҳажмлари бу йилда ошади", - деб таъкидлади “Газпром” раҳбари.
Унинг ҳажмлари Туркманистоннинг ўтган йилги ҳажмларидан (3,1 млрд кубометр) юқори бўлиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида газ қазиб олиш ҳажми бўйича учинчи ўринни эгаллайди ва энг кўп газ ишлаб чиқарувчи дунё мамлакатлари ўнлигига киради. Мамлакат йилига 63-65 млрд кубометр газ қазиб олади.
2002 йил декабрда “Газпром” ОАЖ ҳамда “Ўзбекнефтгаз” МХК ўртасида Стратегик ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланди. Унга мувофиқ, "Газпром" 2003-2012 йиллар мобайнида Ўзбекистондан газ сотиб олиши ва Ўзбекистон ҳудудида газ қазиб олиш бўйича лойиҳаларда иштирок этиши режалаштирилган эди. 2012 йил сўнггида "Газпром" Ўзбекистон билан 2015 йилгача газ етказиб бериш бўйича битим тузган.