“Газпромбанк” Тошкент яқинида металлургия заводи қурилишини молиялаштиради

Дата: 15:45, 05-04-2017.

Тошкент. 5 апрел. ЎзТАГ – Россиянинг “Газпромбанк”и Тошкент яқинида замонавий металлургия заводи қурилишини молиялаштиради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бўлажак заводда замонавий листли темир прокати ва махсус қопламали листли темир прокати ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

“Лойиҳа бюджети 280 млн евродан ортиқ. Қурилишни яқин бир неч ой ичида бошлаш режалаштирилмоқда. Объект 2019 йилда фойдаланишга топширилади. Тошкент металлургия заводининг лойиҳа қуввати йилига 500 минг тонна”, - деб таъкидлашди банк матбуот хизматида.

Лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилиши мамлакатнинг металлургия экспортига боғлиқлигини кескин пасайтиришга ва унинг саноат салоҳиятини оширишга имкон беради. Шунингдек, янги иш жойлари яратилиб, бюджетга солиқ тушумлари кўпаяди.

Заводни таниқли россия EPC-контрактори “МетПром” ДК томонидан тўлиқ қуриб битказилади. Бундан ташқари, россия ускуна, товар ва хизматлари экспорти ҳам амалга оширилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: