Геномика ва биоинформатика маркази Фанлар Академиясига ихтиёрига берилди

Дата: 14:41, 22-02-2017.

Тошкент. 22 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Геномика ва биоинформатика маркази давлат муассаси шаклида Фанлар Академиясига ихтиёрига берилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга президентнинг “Фундаментал ва амалий тадқиқотлар, шунингдек, Геномика ва биоинформатика соҳасида инновацион ишларни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асос бўлди.

Бундан илгари марказ Фанлар Академияси қошида илмий-тадқиқот муассаси мақомида муассасалараро ташкилот (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Ўзпахтасаноат” АЖ ва Фанлар Академияси) сифатида фаолият юритаётган эди.

Ўзбекистон Геномика ва биоинформатика маркази аввалбошда 2012 йилда Фанлар Академиясининг Ўсимликлар генетикаси ва эксперименталь биология институтининг Геном технологиялари маркази базасида ташкил қилинган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: