Gentra Россияда энг кўп сотилаётган 25 автомобиллар рўйхатига кирди

Дата: 22:59, 09-02-2016.

Тошкент. 9 феврал. ЎзТАГ – Январ якунларига кўра, GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқарилаётган Gentra модели январ ойида энг кўп сотилган 25 автомобиллар рўйхатига кирди. Ўтган ойда 2015 йилдаги 967 машина ўрнига 957 автомобиль сотилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Европа бизнеси уюшмаси авто ишлаб чиқарувчилар қўмитаси маълумотларига асосланган ҳолда.

Умуман олганда ва хусусан, Gentra модели бўйича, сотувлар пасайгани қайд этилди. Январда Россияда GM Uzbekistanширкати ишлаб чиқарган 1269 автомобил сотилди. Бу эса 2015 йил январдагидан (2015 автомобиль) 37% оз демакдир.

Айни пайтда GM Uzbekistanнинг россия бозоридаги улуши 0,1 фоизга пасайиб, 2015 йил январдаги 1,7%дан 2016 йил январига келиб 1,6% тушди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: