Георгий Агзамов хотирасига ўтказилаётган халқаро шахмат турнирида уч турдан сўнг уч гроссмейстер етакчилик қилмоқда

Дата: 18:01, 21-04-2016.

Тошкент. 21 апрел. ЎзТАГ - Георгий Агзамов хотирасига ўтказилаётган халқаро шахмат турнирида уч турдан сўнг уч гроссмейстер: Рауф Мамедов (Озарбайжон), Фаррух Амонатов (Тожикистон) ва Марат Жумаевлар (Ўзбекистон) етакчилик қилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Улар уч имкониятдан 3 очко йиғдилар.

 “Дурангларнинг кўп қайд этилгани турнинг ўзига хослиги бўлди. 16 партияда шундай натижа қайд этилди. Бу ўйинчиларнинг турнир жадвали юқорисида кескин курашидан далолат беради. 20 иштирокчи мағлубиятларсиз бормоқда, фақат бир дуранг қайд этилди (2,5 очкодан)”, - дейилади “SEHRLI SHAHMAT” сайтидаги хабарда.

4-тур ҳам қизиқарли бўлиши кутилмоқда. У бугун, 21 апрелда бўлиб ўтмоқда. Унда мусобақа етакчилари Амонатов ва Мамедовлар, иккинчи учрашувда эса самарқандликлар Шамсиддин Воҳидов ва Марат Жумаевга қарши дона суради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: