Германия элчиси Ўзбекистондаги дипмиссиясини якунламоқда

Дата: 16:20, 13-09-2017.

Тошкент. 13 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Германия Федератив Республикасининг мамлакатда ўз дипломатик фаолиятини якунлаётган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Найтҳарт Ҳофер-Виссингни қабул қилди. Бу ҳақида чоршанба куни ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

“Икки томон кун тартиби юзасидан фикр алмашиш давомида Ўзбекистон ва Германия ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги муносабатлар анъанавий ва динамик ривожланаётгани қайд этилди”, - дейилади бугун тарқатилган хабарда.

Вазир элчининг мамлакатдаги тўрт йиллик муваффақиятли фаолияти ва ҳамкорликнинг мустаҳкамланишига қўшган шахсий ҳиссасини таъкидлагани хабар қилинган.

Ўз навбатида, элчи Ўзбекистондаги вазифасини ижро этиши учун яратилган қулай шароитлар учун миннатдорчилик билдирди.

Эслатиб ўтамизки, Найтхарт Хефер-Виссинг 2014 йил январда ГФРнинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: