Германия элчиси Ўзбекистонни мамлакатининг энг муҳим стратегик ҳамкорларидан бири деб атади
Тошкент. 19 январ. ЎзТАГ – Германиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Найтхарт Хефер-Виссинг Ўзбекистонни мамлакатининг энг муҳим стратегик ҳамкорларидан бири деб атади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
У ушбу баёнотни Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ташриф буюриб, “Ўзбекистон – Германия” парламентлараро гуруҳи раҳбари Рустам Комилов қабулида бўлган чоғида қилди.
Учрашувда меҳмонларга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, унинг қўмита, фракция ва депутатлик гуруҳлари фаолияти ҳақида маълумот берилди, деб ёзади ЎзА.
Найтхарт Хефер-Виссингнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Мапказий Осиёдаги барқарорликни сақлаб қолишга салмоқли ҳисса қўшмоқда. “Биз турли йўналишлардаги ҳамкорлигимизни ривожлантириш ниятидамиз”, - деб таъкидлади у.