Германия федерал президенти Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди

Дата: 12:33, 28-05-2019.

Тошкент. 28 май. ЎзТАГ – Германия федерал президенти Франк-Валтер Штайнмайер расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Германия Федератив Республикаси президенти Франк-Валтер Штайнмайер 27 май куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди", - дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари 28 май куни Кўксарой қароргоҳида (Тошкент) бўлиб ўтади. Тор ва кенгайтирилган доирадаги музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техникавий ва маданий-гуманитар соҳалардаги, шунингдек, Ўзбекистон – Европа Иттифоқи доирасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.

Шунингдек, Ф.В.Штайнмайернинг бизнес ва жамоатчилик вакиллари билан учрашувлари, шу билан бирга, бир қатор бошқа тадбирлар режалаштирилган. 29 май куни эса Хоразм вилоятига ташриф буюради.

Сурат манбаи: president.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: