Германия компанияларининг 70 дан зиёд вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюради
Тошкент. 14 май. ЎзТАГ – 14-16 майда Германия компанияларининг 70 дан зиёд вакиллари бизнес-форум ҳамда бошқа тадбирларда иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълумотларига кўра, тадбиркорлар қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги техникаси, автомобиль, кимё ва электротехника саноати, қурилиш, банк ва туризм соҳасида фаолият кўрсатаётган компаниялар вакилларидан иборат.
Улар орасида "Siemens”, “МАN”, “BASF”, “Nokia”, “TUI Group”, “SAP” каби таниқли компаниялар, “Deutsche Bank” ва “Commerzbank” банклари, шунингдек, кичик ва ўрта бизнес вакиллари бор. Делегация сўнгги йиллардаги энг йирик делегация ҳисобланади.
Шунингдек, ташриф дастуридан герман-ўзбек бизнес кенгашининг 4-мажлиси,
Бухоро вилоятидаги Knauf Gips заводининг янги ишлаб чиқариш линиясини ишга тушириш маросими ва немис саноат зонасини барпо этиш режалаштирилаётган собиқ “Алгоритм” заводига ташриф ҳам ўрин олган.
Сурат манбаи: http://ekonomskevesti.com/privreda/priveden-direktor-za-simensove-turbine/