Германия шанба кунлари оғир юк автомобилларининг ҳаракатланишига таъқиқ жорий этди

Дата: 17:48, 09-06-2017.

Тошкент. 9 июн. ЎзТАГ – Германия Федератив Республикасида шанба кунлари оғир юк автомобилларининг ҳаракатланишига таъқиқ жорий этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида 8 июнда Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси эълон қилди.

Таъқиқ 1 июл- 31 август орасида болаларнинг ёзги таътиллари муносабати билан жорий қилинган.

Таъқиқ максимал оғирлиги 7,5 тоннадан зиёд бўлган юк машиналари, шунингдек, прицепли юк автомобилларига таалуқли.

Юқоридаги янгилика доир батафсил маълумотни Германия Федераль Транспорт, қурилиш ва шаҳар ривожи вазирлиги сайтидан олиш мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: