Германия Ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга расман ташриф буюради

Дата: 11:46, 29-03-2016.

Тошкент. 29 март. ЎзТАГ – Германия Ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга расман ташриф буюради, деб хабар қилади Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

 “Германия Федератив Республикаси ташқи ишлар вазири, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси Франк-Валтер Штайнмайер 2016-йил 30-март куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади”, - дейилади сешанба куни эълон қилинган хабарда.

Хабар берилишича, ташриф дастуридан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов билан учрашув, мамлакатимиз ҳукуматида музокаралар ўтказиш ўрин олган бўлиб, уларда Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, минтақавий ва халқаро долзарб масалалар муҳокама қилинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: