Германия Ташқи сиёсий муассаси раҳбари Ўзбекистонга етиб келди

Дата: 15:31, 30-03-2016.

Тошкент. 30 март. ЎзТАГ – Германия Ташқи сиёсий муассаси раҳбари Ўзбекистонга етиб келди, деб хабар беради Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

“2016-йилнинг 30-март куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов бугун давлатимизга икки кунлик расмий ташриф билан келган Германия Федератив Республикаси Федерал ташқи ишлар вазири, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) амалдаги раиси Франк-Валтер Штайнмайер билан учрашди”, - дейилади чоршанба кунги хабарда.

Ташқи сиёсий идоралар раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг турли жиҳатларини муҳокама қилишди ҳамда минтақавий ва халқаро сиёсатга оид айрим муаммолар юзасидан фикр алмашдилар.

Таъкидланишича, суҳбат чоғида айни пайтда Германия раислигидаги ЕХҲТ кун тартибининг долзарб масалаларига, шунингдек Ўзбекистон ва Германиянинг ушбу ташкилот доирасидаги ўзаро ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, учрашувда Германия Элчиси Найтҳарт Хёфер-Виссинг қатнашди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: