Германия ва Бразилия биринчи турда биргаликда атига бир очко тўпладилар

Дата: 11:02, 18-06-2018.

Тошкент. 18 июн. ЎзТАГ – Тўлқин Ташимов. Россиядаги 2018 йилги ЖЧнинг Е ва F гуруҳларида биринчи туридан кейин турнир етакчиларидан бўлган Германия ва Бразилиянинг биргаликда атига бир очко тўплашини ким ҳам ўйлабди дейсиз.

Ҳаммаси Сербия терма жамоаси Коста-Рикага қарши футболни қандай ўйнаш мумкин эмаслигини кўрсатиб қўйганидан бошланди. Кўпчилик мухлислар “Барселона” ва Испания термасини ёқтирмайдиган тики-таки принципи, лекин Хави ва Иньеста каби “сеҳргарлар”сиз.

Кўндаланг узатишлар бошқаларидан кўп бўлган бундай ўйин услубини кузатиш жуда қийин. Ўз навбитида, Коста-Рика эса, сербларнинг бу ўйинига ҳеч нима қарши қўя олмади. Шу сабабли, сербларда шу ҳолда ҳам вазиятлар содир бўлиб турди. Коста-Рикаликларда эса деярли ҳеч нима юзага келмади.

Агар Александар Коларов иккинчи таймнинг 11 дақиқасида пеналтидан гол киритмаганида, ўйин дуранггача етиб борар эди. Сербларда малакали ижрочиларнинг борлиги ва америкалик жамоада ушбу контингентнинг мавжуд эмаслиги ҳам рол ўйнади.

Шундан кейин бахтсизлик юз берди. Германия Мексикага 0:1 ҳисобида ўйинни бой берди. Худди ўша амалдаги жаҳон чемпиони ва энг юқори даражадаги икки тўлиқ таркибга эга Германия. Бир таркиб майдонда ўйнайди, бошқаси заҳирадагилар скамейкасида ўтириб, ўз навбатини кутади.

Чичаритонинг “сеҳрли” ўйини ва мексикаликларнинг тезкор қарши ҳужумлари охир оқибат Нойер дарвозасига гол урилишига олиб келди. Немислар эса ҳам доим ҳам ушбу хужумларни қайтаришга улгурмадилар. Мен тахмин қилганимдай, иккинчи таймда Мексика қарши ҳужумга тезда чиқа олмади ва бутун жамоа бўлиб ўз майдонида мудофаага туриб олди, шу орқали ғалаба тўпини сақлаб қолишга муваффақ бўлди.

Ва ҳатто ҳар қандай даражадаги рақибга кучли босим билан характерланаувчи бундестим ҳам мексикаликларни “синдира” олмади. Бундай воқеалар содир бўлиб туради, лекин айнан немислар билан камдан-кам учрайди. Лекин 2018 йилги ЖЧда содир бўлди. Ва буни эътиборсиз қолдириб бўлмайди.

Ва ниҳоят, яна бир мўъжиза содир бўлди. Неймар ва СуперБразилия Швейцарияни мағлубиятга учрата олмади. 1:1. Каутиньонинг голидан сўнг, энди пентакампеонлар тезда ўз ҳужумларини уюштириб, бир неча гол уриб ташлайдигандай туюлди. Лекин бразилияликлар негадир тинчланишди ва ҳисобга ўйнашни бошладилар.

Ажабланарлиси, улар ҳеч қачон бундай ўйнашмаган.

Швейцарияликларнинг Цубер дарвозабон олдида бир ўзи қолиб кетган вазиятдаги бурчакдан жавоб тўпини бир нарса билан изоҳлаш қийин.

Аммо, олдин ёзганимдек, футбол бу футбол, ​​тўп эса юмалоқ ва ҳамма нарса бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамизки, ЖЧ-2018 – ФИФАнинг футбол бўйича 21- жаҳон чемпионати бўлиб, унинг финал қисми Россияда 2018 йил 14 июндан 15 июлгача бўлиб ўтади. Россия ўз тарихида биринчи бор турнирга мезбонлик қилмоқда. Чемпионат Россиянинг 11 шаҳридаги 12 стадионларда ўтказилмоқда. Бундан ташқари, чемпионатда илк марта ҳакамларга видеоёрдам тизимидан фойдаланилмоқда.

Сурат манбаи: http://www.1zoom.me/de/wallpaper/493200/z5834.6/

Янгилик билан ўртоқлашиш: