Германия ва Ўзбекистон қиймати 12,3 млн евролик молиявий ҳамкорликни келишиб олдилар

Дата: 16:43, 30-03-2018.

Тошкент. 30 март. ЎзТАГ – Германия Федератив Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ҳукуматлари 2017-2018 йилларда қиймати 12,3 млн евролик молиявий ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни имзоладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ГФРнинг Тошкентдаги элчихонаси маълумотига кўра, келишувни имзолаш 28 мартда Ўзбекистон Миллий банкида бўлиб ўтди.

Имзоланган молия келишуви соғлиқни сақлаш соҳасида Ўзбекистон Республикасининг ҳудудларида сил билан кураш лойиҳаси доирасида кўптармоқли тиббий марказларни модернизация қилиш ва махсус лабораторияларни жиҳозлашни, шунингдек, лойиҳани амалга ошириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича тадбирларни ўтказиш учун грант маблағлари ажратишни кўзда тутади.

ГФР ҳукумати тараққиётга кўмаклашиш мақсадларида икки тарафлама ҳамкорлик бошланган 1993 йилдан бери томонидан техник ва молия ҳамкорлиги доирасида 341 млн евродан зиёд маблағ ажратди.

Сурат манбаи: http://reactor.inform.kz/v-kazahstane-rastet-spros-na-evro-a7259

Янгилик билан ўртоқлашиш: