Германия Ўзбекистонга замонавий кўчма кимёвий лабораторияларни етказиб беради

Дата: 13:38, 09-12-2019.

Тошкент. 9 декабрь. ЎзТАГ – Германия Ўзбекистонга замонавий кўчма кимёвий лабораторияларни етказиб беради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"3-6 декабрь кунлари Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси в.б. Бахтиёр Ғуломов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси бактериологик (биологик) ва токсинли қуроллар захираларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва тўплаш ҳамда уларни йўқ қилиш (КБТО)ни Женевада (Швейцария) тақиқлаш тўғрисидаги Конвенсияга аъзо давлатларнинг навбатдаги йиғилишида иштирок этди", - дейилади Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, 126 мамлакат делегациялари, 40 дан ортиқ халқаро ташкилот ва тадқиқот марказлари ҳамкорликка оид Конвенция ва унинг моддаларини амалга оширишга ёрдам бериш, ушбу халқаро ҳужжатни институтционал мустаҳкамлаш борасидаги ишлар натижаларини муҳокама қилдилар, фан ва технологиялар соҳасидаги ютуқларни кўриб чиқдилар.

Ўзбекистон делегацияси Россия, Қозоғистон, Германия ва бошқа мамлакатлар делегациялари билан алоҳида икки томонлама учрашувлар ўтказди. Томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг, жумладан, техник кўмак соҳасидаги, шунингдек, чегара ҳудудларида хавфли чиқиндиларни кўмиб ташлаш масалалари бўйича долзарб масалаларни муҳокама қилдилар.

"Музокаралар якунида Германия томони Ўзбекистонга замонавий кўчма кимёвий лабораторияларни қўйиш, шунингдек, ушбу ускунада ишлаш учун мутахассисларни тайёрлашга тайёрлигини билдирди", - деб якунланади хабар.

Маълумот учун: КБТО 1971 йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан тасдиқланган ва 1975 йилда кучга кирган. Ўзбекистон ҳужжатга 1996 йил январь ойида қўшилган.

 

Сурат манбаи: pergam.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: