Германияда таниқли балерина Майя Плисецкая вафот этди
Тошкент. 4 май. ЎзТАГ – 2 май куни Германияда таниқли балерина, ССРИ Халқ артисти Майя Плисецкая 89 ёшида вафот этди. Бу тўғрисида россия ОАВ Большой театр бош директори Владимир Уринга асосланган ҳолда хабар бердилар.
“Менга балеринанинг турмуш ўртоғи Родион Щедрин қўнғироқ қилди. М.Плисецкая оғир юрак ҳуружидан вафот этган. Шифокорлар ҳеч қандай ёрдам бера олмаганлар”, - деб иқтибос келтиради ОАВ В.Уриннинг сўзларидан.
Эслатиб ўтамизки, Майя Плисецкая 1925 йил 20 ноябрда Москвада туғилган. 1943 йилда Москва хореография билим юртини битирганидан кейин уни Большой театр труппасига ишга олишади. Унинг ижросидаги энг таниқли партиялар “Оққуш кўли”даги Одетта-Одиллия, “Ухлаётган гўзал”даги Аврора, Прокофьевнинг “Тош гул”даги мис кони бекаси, Меликовнинг “Севги ҳақида қисса”сидаги Меҳмон-Бону ва Кармен (Родион Щедриннинг “Кармен-сюита”си) партияларидир.
1960 йилда Галина Уланова саҳнадан кетган Плисецкая Большой театр балети примасига айланди.
Плисецкая балетмейстер сифатида ҳам ижод қилган. У Щедриннинг “Анна Каренина” (1972 йил, Большой театр), “Чайка”(1980 йил, Большой театр), Глазуновнинг “Раймонда” (1984 йил, Опера театри, Терма Каракалли театри, Рим), Щедриннинг “Кучукча етаклаган хоним” (1985 йил, Большой театр) каби балетларини саҳналаштирган.
65 ёшида Плисецкая саҳнани тарк этди, лекин узоқ муддат давомида концертларда қатнашиб, маҳорат дарслари ўтказиш билан шуғулланди.