Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси расмлар танловини ўтказмоқда
Тошкент. 15 ноябр. ЎзТАГ – Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ўзбек-герман муносабатларининг 25 йилигига бағишлаб расмлар танловини ўтказмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Элчихона маълумотларига кўра, юбилей санаси 2017 йилда нишонланади. Конкурсга йўлланган ишлар 17 ноябргача электрон почта орқали ёки элчихона манзилида қабул қилинади.
ГФР элчихонаси барчани ҳаммада турлича ёндашувлар уйғотувчи юқоридаги мавзуни ижодий уйлашга таклиф қилади.
“Булар ҳаётнинг турли соҳалари, масалан, спорт, маданият, урф-анъаналар, ўқиш, атроф муҳим, адабиёт, иқтисодиёт, келажак, техника, мода ва бошқаларга оид турфа таассуротлар бўлиши мумкин”, - деб таъкидланади ташкилотчилар хабарида.