Глобал экологик жамғарма Ўзбекистонда янги стратегияни ишга туширмоқда

Дата: 10:33, 07-06-2016.

Тошкент. 7 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда “Глобал экологик жамғарма Кичик грантлар дастурининг (ГЭЖ 6 КГД) 6 операцион муддатга мўлжалланган янгиланган Миллий стратегияси” расмий ишга туширилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“ГЭЖ 6 КГД янгиланган стратегиясининг тақдимоти Ўзбекистон тадбиркор ва фермерларини қўллаб-қувватлаш марказида бўлиб ўтаётгани бежиз эмас. Бу 2016-2020 йилларга мўлжалланган ишлар қишлоқ хўжалик ландшафтлари билан яқиндан боғланганлигини кўрсатади”, – деб таъкидлашди ГЭЖда.

Глобал экологик жамғарманинг лойиҳалари маҳаллий аҳоли орасида кўп йиллар давомида муваффақиятли амалга оширилишига қарамасдан, Глобал экологик жамғарманинг ривожланиши бир хилда давом этмайди. Ҳар тўрт йилда ГЭЖ ҳар бир мамлакатда айнан нима қилишини белгилаб берувчи алоҳида дастурий стратегияни қабул қилади. Ҳозирда Ўзбекистонда 6-операцион муддат кучга кирмоқда.

Янги стратегия қишлоқ хўжалик ландшафтларини сақлаш, тиклаш ва ҳолатини яхшилашга йўналтирилади. Тошкент , Жиззах ва Сирдарё вилоятлари маълум сабабларга кўра стратегияни амалга ошириш жойлари сифатида танлаб олинган. Булар республика қишлоқ хўжалигида кўп тарқалган муаммоларнинг мавжудлиги, суғориладиган ва лалми ерларнинг борлиги, кўпчилик ҳудудларга хос бўлган ландшафт хиллари ва географик яқинлик кабилардир.

Ушбу йўналиш ГЭЖ учун янги фаолият йўналишидир. Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистонда синов лойиҳаларини амалга ошириш бўйича аризалар асосан маҳаллий аҳоли ва фермерлар ҳамжамиятларидан келиб тушади.

 Таҳлиллар қишлоқ хўжалигида ерларга ишлов беришнинг эскирган услубларидан фойдаланилаётганини кўрсатди. Кўпинча фермерлар аграр тармоқдаги инновацияларга шубҳа билан муносабатда бўладилар. Айни пайтда ерни асраб авайлашга қаратилган деҳқончилик ер ҳосилдорлигини узоқ муддат давомида сақлаш ва озиқ овқат хавфсизлигига қаратилган бўлиб, кейинчалик маҳаллий фермер жўжаликлари учун барқарор даромад кафолати бўлиб хизмат қилиши мумкин. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: