Global Finance журнали “Asia Alliance Bank”ни кетма-кет иккинчи марта Ўзбекистоннинг энг яхши банки деб топди

Дата: 13:24, 02-04-2015.

Тошкент. 2 апрел. ЎзТАГ - Нуфузли Global Finance халқаро молия журнали “Asia Alliance Bank”ни кетма-кет иккинчи марта Ўзбекистоннинг энг яхши банки деб топди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Танлов меъёрлари орасида активлар ўсиш даражаси, фойдалилик, стратегик муносабатлар, мижозларга хизмат кўрсатиш, рақобатли нархлар ва инновацион маҳсулотлар кабилар бор. Бундан ташқари, натижалар ишончлилиги ва аниқлигини ошириш мақсадларида журнал корпоратив ўқувчилар орасида сўров ҳам ўтказилди”, дейилади finance.uz сайти хабарида.

Осиё Тинч океан ҳудудидаги энг яхши банклар таҳлили журналнинг май ойидаги сонида эълон қилинади.

Маълумот ўрнида, Global Finance журнали 22 йилдан бери Лотин Америкаси, Марказий, Шарқий Еропа, Осиё Тинч океани ҳудуди, Африка ва Яқин Шарқдаги энг яхши банкларни аниқловчи нуфузли журналдир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: