Global Finance журнали Asia Alliance Bankни энг яхши ўзбек банки деб топди

Дата: 12:42, 26-01-2016.

Тошкент. 26 январ. ЎзТАГ – Нуфузли халқаро молия Global Finance журнали Asia Alliance Bankни савдо соҳасидаги Ўзбекистондаги энг яхши ўзбек банки деб топди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Журнал экспертлари баҳоси активлар ўсиши, самарадорлик, стратегик ҳамкорлар билан муносабатлар, мижозларга хизмат қилиш сифати, рақобатбардошлик даражаси ва инновацион хизматлар сони каби меъёрларга асосланади”, - деб таъкидлашди банк матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, Global Finance журнали 1987 йилдан бери нашр қилинади ва 108 мамлакатда 250 минг ўқувчига эга. Нашрни директорлар кенгашлари раислари, банк президентлари, бош ва молия директорлари, жамғарма бошқарувчилари ва халқаро корпорация ва молия институтларида инвестиция ва стратегик бошқарувга жавоб берувчи бошқа раҳбарлар ўқийдилар. Уларнинг кўпчилиги профессионал бошқарувда бўлган 80% зиёд активларни назорат қилувчи 8 минг асосий инвесторлар сирасига киради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: