“GM Powertrain Uzbekistan” мотор заводидаги чанг ва газни ушлаб қолувчи ускуналарнинг самарадорлиги 99,9% ташкил қилади

Дата: 14:14, 04-06-2014.

Тошкент. 4 июн. ЎзТАГ – “GM Powertrain Uzbekistan” мотор заводидаги чанг ва газни ушлаб қолувчи ускуналарнингс самарадорлиги 99,9% ташкил қилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақида ўзбекистонлик журналистларга шу кунларда бўлиб ўтаётган ЭкоҲафталик доирасида ташкил этилган экотурда хабар берилди.
Қайд этиш керакки, “GM Powertrain Uzbekistan”да нафақат ҳавони тозалаш “экологик”лаштирилган. Бу ердаги саноат оқаваларини тозалаш ускуналари ҳам одам ичса бўладиган сув олиш имконини беради. Бундан ташқари, корхонада ишлаб чиқаришда ишлатиладиган химиявий моддаларни назорат қилиш ва бошқариш тизими жорий этилмоқда. Корхонада айтишларича, ушбу тизимнинг самарадорлиги 98,5% ташкил қилади.
Шунингдек, корхона ишчилари томонидан 4 минг дарахатлар экилган, бу эса ажралаётган ис гази миқдорини йилига 60 тоннага камайтиришга имкон беради.
“GM Powertrain Uzbekistan” мотор заводининг қуввати йилига 200 минг двигатель чиқариш имконини беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: