GM учун бутловчи қисмлар етказиб берувчи ўзбек корхоналари тақдирланди

Дата: 21:37, 10-06-2016.

Тошкент. 10 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда GM учун дунё бўйича бутловчи қисмларни етказиб берувчиларга “GM Supplier Quality Excellence 2015” мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзавтосаноат” АК хабар қилишларича, “GM Operations Uzbekistan”нинг президенти ва бошқарувчи директори Хектор Вилларреал, етказиб берилаётган маҳсулотларнинг сифатини ошириш ва назорат қилиш бўйича GM Internationalнинг минтақадаги директори Жеуэл Ши ҳамда жойлардаги раҳбарият вакиллари иштирок этдилар.

“GM Uzbekistan” етказиб берувчиларига маҳсулотнинг юксак сифати учун жами 11 “GM Supplier Quality Excellence Award” мукофотлари топширилди.

Улар орасида “Uz-TongXongCo.” ҚК МЧЖ, “Uz-Hanwoo” ҚК МЧЖ, “Uz-DongJu Paint Co.” ҚК МЧЖ, “Uz-Chasis” ҚК МЧЖ, “Uz-Sungwoo” ҚК МЧЖ, “Uz-SaeMyungCo.” ҚК МЧЖ, “Uz-EraeCable” ҚК МЧЖ, “Uz-DongWonCo.” ҚК МЧЖ, “Uz-EraeClimateControl” ҚК МЧЖ, “KwangjinAutosistems” ҚК МЧЖ, “Dzhizakbatteryplant” ҚК МЧЖ кабилар бор.

Хектор Вилларреал “GM Uzbekistan” АЖнинг муваффақиятига муносиб ҳисса қўшганлиги учун корхоналар раҳбарларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: