GM Uzbekistan 28 дона Tracker автомобилини йиғди

Дата: 16:07, 19-10-2018.

Тошкент. 19 октябр. ЎзТАГ – GM Uzbekistan компанияси Тошкентдаги филиалда GM Korea билан биргаликда Tracker моделини йирик қисмлардан йиғиш бўйича ишларни ўтказмоқдалар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзавтосаноат” АЖ хабар беришларича, янги машина моделлар қаторини янгилаш борасидаги глобал стратегиясига мувофиқ амалга оширилмоқда.

Ушбу моделни ишлаб чиқаришни амалга ошириш, шунингдек Тошкент шаҳридаги GM Uzbekistan филиалига ускуна ва бутловчи қисмларни етказиб бериш учун GM Uzbekistan ва GM Korea ўртасида бир қатор шартномалар имзоланган. Синов ишлаб чиқариш доирасида айни дамда 28 дона Tracker автомобили йиғилди.

Компания Tracker автомобилини дастлабки йирик узелли йиғиш муваффақиятли амалга оширилганини қайд этиб ўтди. Оммавий ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши санаси, шунингдек, автомобиль хусусиятлари ва нархлари ҳақида батафсил маълумот барча ишлаб чиқариш жараёни йўлга қўйилгандан сўнг берилади.

Эслатиб ўтамиз, GM Uzbekistan истиқболда электромобиллар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. “А” тоифасидаги автомобилларни 2027 йилдан бошлаб, “В” тоифасидагиларнини эса 2028 йилдан бошлаб сотиб олиш мумкин бўлади.

Сурат манбаи: http://gtn.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: