GM Uzbekistan 29 мингдан зиёд автомобилларни сотувга чиқарди

Дата: 16:11, 07-09-2018.

Тошкент. 7 сентябр. ЎзТАГ – GM Uzbekistan 29 мингдан зиёд автомобилларни сотувга чиқарди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“GM Uzbekistan АЖ сентябр ойида шартнома тузадиган  харидорларга ноябр ойида автомобиль олиш учун 29314 дона шартномалар мавжудлигини маълум қилади. Шундан – 3 523 донаси “Дамас”, 680 донаси “Лабо”, 108 донаси “Матиз”, 2 145 донаси “Спарк”, 7 889 донаси “Нексия”, 8 173 донаси “Кобальт”, 5 522 донаси “Ласетти”, 996 донаси “Малибу”, 278 донаси “Каптива” автомобилларидир”, - дейилади компания матбуот хизматининг хабарида.

Ҳар бир мижоз, деб таъкидланади шундан кейин, “GM Uzbekistan” АЖ сайтида кунлик тузилган шартномалар рўйхатини текшириб бориши, шунингдек автосалонларда шартнома тузиш учун мавжуд автомобиллар рўйхати билан моделлар ва дилерлик корхоналар кесимида танишиб бориши мумкин.

“Эслатиб ўтамиз, сайтдаги барча маълумотлар кунлик тарзда янгиланиб борилади ва келаси куннинг соат 09:00 гача фаол саналади. Дилерлик корхоналарида мавжуд автомобиллар кун давомида шартнома тузилган автомобилларга қараб ўзгариб бориши мумкин”, - деб аниқлаштирилади хабарда.

Сурат манбаи: http://uz24.uz/ru/society/matiz-cobalt-i-lacetti-nachali-prodavaty-bez-ocheredi?page=3

Янгилик билан ўртоқлашиш: