GM Uzbekistan AllurGroup билан бирга Кўстанайда Ravon Nexia R3 ишлаб чиқаришни бошлади

Дата: 18:36, 30-05-2017.

Тошкент. 30 май. ЎзТАГ – GM Uzbekistan қозоғистонлик миллий автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчи AllurGroup билан бирга Кўстанайдаги “СарыаркаАвтоПром” майдончасида Ravon Nexia R3 ишлаб чиқаришни бошлади. Бу ҳақида AllurGroup матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Бундан олдин GM Uzbekistan АЖ ва “СарыаркаАвтоПром” МЧЖ компаниялари  қозоқ-ўзбек бизнес-форумида лойиҳа якунловчи босқичга етганини маълум қилишган эди. General Motors Korea мутахассислари хулосасига кўра, ишлаб чиқариш майдончаси зарур сифат талабларига жавоб беради”, - дейилади хабарда.

Ravon Nexia R3 седани заводнинг мавжуд қувватларида чиқарилмоқда. Кейинчалик янги моделлар ҳам ишлаб чиқарилади.

Автомобилларни сотиш билан Ravonнинг қозоғистондаги дистрибьютори “УЗАВТО АЗИЯ” ширкати AllurAuto автомарказлари орқали шуғулланади.

“Бугунда Ravon Nexia R3 арзон тоифасидаги автомобиллар орасида нарх/сифат кўрсаткичи бўйича энг қизиқарли машинадир. Унинг Қозоғистонда ишлаб чиқарилиши эса автомобилни имтиёзли кредитлар дастури бўйича сотиб олиш имконини беради”, - деб таъкидланади хужжатда.

AllurGroup матбуот хизмати маълумотига кўра, 2017 йилнинг 4 ойи якунларига кўра, Ravon Nexia R3 қозоғистонликлар орасида энг талаб катта бўлган енгил автомобиллар ўртасида етакчи ўринларни эгаллаб турибди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: