GM Uzbekistan Асакадаги заводини профилактикага ёпди

Дата: 14:44, 22-08-2017.

Тошкент. 22 август. ЎзТАГ – 22 августдан бошлаб “GM Uzbekistan” компаниясининг Асака шаҳридаги заводида ҳар йилги режали профилактика ишларини амалга ошириш бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу тадбирлар доирасида асосий ва қўшимча технологик ускуналар, муҳандислик-коммуникация тармоқлари профилактик кўрикдан ўтказилади ҳамда уларга техник хизмат кўрсатилади, шунингдек, кузги-қишки мавсумга корхонани тайёрлаш бўйича режали таъмирлаш ишлари бажарилади”, - деб таъкидлашди ширкат матбуот хизматида.

Айни пайтда, “GM Uzbekistan” АЖнинг тайёр маҳсулотни етказиб бериш бўйича барча шартнома мажбуриятлари ўз вақтида ҳамда тўла ҳажмда бажарилиши таъкиблаб ўтилган. Режали профилактик ишларнинг амалга оширилиши аввал шартнома имзоланган автомобилларни етказиб бериш жадвалига таъсир ўтказмайди.

Автомобилларни ишлаб чиқариш 2017 йилнинг 11 сентябридан қайта тикланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: