GM Uzbekistan автомобиллар нархларининг шаклланиши ҳақида маълумот берди

Дата: 15:23, 30-06-2017.

Тошкент. 30 июн. ЎзТАГ – GM Uzbekistan компания томонидан ишлаб чиқарилган автомобиллар нархларининг қандай шаклланиши тушунтириб берилган расмий хабар тарқатди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Автомобильлар нархлари, аввало, ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган харажатлардан, давр харажатлари, молиявий фаолият бўйича харажатлар, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича харажатлар, шунингдек, автомобилларнинг минимал рентабеллигининг мувофиқлаштирилган даражасидан келиб чиқиб шаклланади”, - дейилади ширкат хабарида.

GM Uzbekistan маълумотларига кўра, машиналар нархларини асослашда ҳамда автомобилларни ишлаб чиқариш ва сотиш давомида пайдо бўладиган харажатларини аниқлашда ҳукумат тасдиқлаган Маҳсулотларни (ишлар, хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилинади.

Бундан ташқари, шу билан бирга, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан табиий монополия субъекти бўлган GM Uzbekistan фаолияти устидан, хусусан, автомобиль нархини белгилаш ҳамда нархларни келишилган меъёрларини қўллаш тартибига риоя этилиши устидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ давлат назоратини амалга оширади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: