GM Uzbekistan автомобилларига акциз солиғи ставкаси 2% пасайтирилди

Дата: 18:10, 06-06-2017.

Тошкент. 6 июн. ЎзТАГ – 2017 йилнинг 1 июнидан бошлаб GM Uzbekistan АЖда ишлаб чиқарилган автомобилларга акциз солиғи ставкаси 29%дан 27%гача пасайтирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон президентининг 2017-2021 йилларда автомобиль саноатини янада ривожлантириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорида кўзда тутилган.  

UZ24 нашри ҳисоб китобларига кўра, нархи  80 925 630 сўм бўлган Lacetti CDX A/Tнинг акциз солиғи 29% бўлган ҳолда 23 468 432 сўмга тенг бўлган. Эндиликда ушбу машинанинг баҳоси 119 274 693 сўм бўлиб, 27% ставка бўйича солиқ миқдори 32 204 167 сўмни ташкил этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: