GM Uzbekistan автомобилларни фақат сўмларга сотиш ва олдин тузилган шартномаларга қатъий амал қилишга ваъда берди

Дата: 16:16, 05-09-2017.

Тошкент. 5 сентябр. ЎзТАГ – GM Uzbekistan акционерлик жамияти автомобилларни фақат сўмларга сотиш ва олдин тузилган шартномаларга қатъий амал қилишга ваъда берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) компаниянинг Фейсбук саҳифасида жойлаштирилган матбуот-релизига асосланган ҳолда.

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича бирламчи чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5177 сонли фармони ижросидан келиб чиқиб GM Uzbekistan АЖ автомобилларининг нархи вақат миллий валюта – сўмда белгиланади”, - деб хабар қилди GM Uzbekistan матбуот хизмати.

Айни пайтда автомобиль нархлари юқоридаги фармон қабул қилингунга қадар бўлган даражада сақланади.

“2017 йил 5 сентябргача тузилган шартномалар асосида автомобилларга тўлов қабул қилиш ва уларни етказиб бериш қатъий равишда ушбу шартномларда кўрсатилган шартлар, нархлар ва муддатлар асосида амалга оширилади”, - дейилади яна хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: