GM Uzbekistan АЖ автомобилларни етказиб бериш муддатлари бўйича тушунтириш берди

Дата: 17:21, 15-06-2017.

Тошкент. 15 июн. ЎзТАГ –  GM Uzbekistan Фейсбук саҳифасида АЖ автомобилларни етказиб бериш муддатлари бўйича тушунтириш берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Автомобилларни етказиб бериш муддатлари дилерда (омборда) мавжуд бўлган автомобиль учун 1 иш куни, саноат йиғиши услубида йиғилувчи автомобиль учун 60 иш куни, йирик қисмлардан йиғилувчи автомобиль учун 90 иш куни, мижоз учун саноат йиғилиши услубида мавжуд опциялар пакетидан фарқли равишда йиғилувчи автомобиль учун 20 иш кунини ташкил этади”, - дейилади хабарда.

Автомобилни етказиб бериш муддатларининг бузилиши ва бошқа қоидабузилишлар учун дилерлик келишувларида белгиланган жарималар солиниши, ҳатто, шартнома бекор қилиниши кўзда тутилганлиги таъкидланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: