GM Uzbekistan Бошқарувига янги раис тайинланди

Дата: 17:07, 26-07-2016.

Тошкент. 26 июл. ЎзТАГ – Рустам Ражабов GM Uzbekistan ўзбек-америка автомобиль холдингининг янги раҳбари қилиб тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Корпоратив маълумотлар порталидаги маълумотга асосланган ҳолда.

“Рустам Ражабов 2016 йилнинг 20 июлидан бошлаб вазифасини бажаришга киришди. Бундан ташқари, компания Кузатув кенгашининг беш аъзолари ҳам сайланди. Улар орасида Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Улуғбек Рўзиқулов ҳам бор”, - деб таъкидланади Корпоратив маълумотлар порталида.

Эслатиб ўтамизки, бундан олдинроқ ОАВда GM Uzbekistanнинг собиқ бошлиғи Тоҳиржон Жалиловнинг фирибгарлик айби билан хибсга олингани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: