GM Uzbekistan Cobalt автомобилининг ёниб кетиши сабаби конструктив носозликлар бўлиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотларни рад этди

Дата: 17:30, 27-06-2019.

Тошкент. 27 июнь. ЎЗТАГ - GM Uzbekistan компанияси Cobalt автомобилининг ёниб кетиши сабаби конструктив носозликлар бўлиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотни рад этди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"GM Uzbekistan компанияси жамоатчилик ва истеъмолчиларга маълум қилишича, айрим ОАВда фуқаро Исмоилова М. га тегишли ёниб кетган Cobalt автомобилига оид маълумотлар шошқалоқлик билан берилган. Аслида, «Дженерал Моторс Узбекистан» АЖ мутахассислари томонидан белгилаб қўйилганидек, воқеа жойини ва автомобилнинг ўзини ўрганиш натижаларига кўра, автомобилнинг ёниб кетишига кўплаб омиллар сабаб бўлган бўлиши мумкин, аммо ҳеч ҳам автомобилнинг конструктив носозлиги бўлиши мумкин эмас", - дейилади компания матбуот хизмати хабарида.

Муаммо ҳақида гап кетганда, автомобиль кузовида металлнинг ичига эгилган тирқиш бўлиб, бу эса ёнғин ўчоғи автомобиль ўнг ғилдираги ёнида содир бўлгани ва катта эҳтимол билан бунинг оқибатида ғилдирак покришкаси портлашига олиб келганлигини кўриш мумкин. “Ўнг ғилдирак ёнида ўсаётган ўсимликлар айнан паст томонидан ёнган, уст томонидан эмас. Буларнинг барчаси автомобиль ёниб кетишига ташқи омиллар сабаб бўлганини англатади”, – дейилади хабарда.

Буларнинг барчаси хабарда таъкидланишича, автомобилнинг ёнишиига сабаб бўлган ташқи таъсир мавжуд эди. "Бундан ташқари, мустақил экспертларнинг хулосаларига кўра, электр симларида қисқа туташув белгилари йўқ. Техник носозлик туфайли автомобилни ёниш сабабларини тасдиқловчи далиллар йўқлигига қарамасдан, биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъвосини қондириб, моддий зарарни қоплаш тўғрисида қарор қабул қилди",– дейилади хабарда.

Ўз навбатида, баъзи ОАВ, биринчи инстантция судининг қонуний кучга кирмаган қарорига, шунингдек, автомобил эгасининг аргументларига асосланиб, ҳақиқатга мос келмайдиган маълумотларни тезда чоп этди, деб якунланади хабар.

Сурат манбаи: autostrada.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: