GM Uzbekistan енгил тоифадаги авария-қутқарув машиналарини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

Дата: 10:46, 21-10-2015.

Ташкент. 21 октябр. ЎзТАГ – GM Uzbekistan ўзбек-америка концерни “Damas” базасида енгил тоифадаги авария-қутқарув машиналарини ишлаб чиқаришни бошлашни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“GM Uzbekistan” автомобил заводи Ўзбекистон ФВВ билан ҳамкорликда яқин орада 14 намуна машиналарини чиқариш ниятида. Янги автомобил 5 нафар экипаж аъзосини сиғдирадиган бўлиб, қутқарув ишлари жараёнида фойдаланиладиган барча зарур ускуна ва аслаҳа-анжомлар билан ҳам таъминланади”, – деб таъкидлашди концерн матбуот хизматида.

Корхона фақат автомобилларни ишлаб чиқаради, енгил авария-қутқарув транспортини тўлдириш ва жиҳозлаш ишларини мазкур соҳага ихтисослашган бошқа компаниялар амалга оширади. ФВВ маълуотларига кўра, бугунги кунда республика мавжуд барча 17та авария-қутқарув бўлинмасида 2-3тадан худди шундай жиҳозланган енгил автомобилларга эҳтиёж бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: