GM Uzbekistan Хоразм вилоятида Labo мини-юк машиналарини ишлаб чиқаришни бошлади

Дата: 14:29, 29-07-2015.

Тошкент. 29 июл. ЎзТАГ – GM Uzbekistan АЖ (Асака ш., Андижон вилояти) Хоразм вилоятида Labo мини-юк машиналарини тўлақонли ишлаб чиқаришни бошлади, деб хабар бермоқда “Ўзавтосаноат” АК матбуот хизмати чоршанба куни.

“Chevrolet Labo” – Damas минивэнининг модификацияси асосидаги юк машинаси бўлиб, 550 кггача юк кўтаради. У 0,8 литрлик уч цилиндрли қуввати 38 от кучига тенг механик тезлик қутили двигател билан жиҳозланади. Йилига заводда 5 минг дона Labo ишлаб чиқарилади, лойиҳага киритилган инвестициялар ҳажми $6 млн атрофида”, - деб таъкидланади “Ўзавтосаноат” АК матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, Labo GM Uzbekistan Хоразмда йиғаётган учинчи автомобил эканлиги ҳам айтилмоқда. 2014 йил мартда корхона олдин Асакада ишлаб чиқарилган Damas минивенини шу ерда ишлаб чиқаришни бошлаган эди. Chevrolet Orlando минивэни йиғиладиган янги конвейер линияси “Хоразм автомобил ишлаб чиқариш бирлашмаси” МЧЖ жойлашган. Бу ердаги ишлаб чиқариш қуввати йилига 40 минг минивэнга тенг.

Эслатиб ўтамизки, 2008 йил мартда General Motors ва “Ўзавтосаноат” АК “УзДЭУавто” ЁАЖ асосида GM Uzbekistan ҚК ташкил этишни якунлаган эдилар. Ўзаро келишувга биноан, General Motors корхонанинг 25% қўшимча битта акциясига эга бўлиб, улуш кейинчалик 40% етказилиши мумкин. Қолган 75% акциялар “Ўзавтосаноат” АК тегишли.

GM Uzbekistanнинг лойиҳа қуввати йилига 250 минг автомобилга тенг. Ҳозирги пайтда корхона Nexia, Cobalt, Lacetti, Gentra ва Malibu седанлари, Matiz ва Spark кичик автомобиллари, Captiva жипи, Orlando минвэни ва Damas микроавтобусидан иборат ўн хилдаги автомобилларни ишлаб чиқармоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: