GM Uzbekistan компанияси Damas автомобилини рул тизимидаги носозлик туфайли чақириб олмоқда

Дата: 12:31, 26-09-2014.

Тошкент. 26 сентябр. ЎзТАГ - GM Uzbekistan компанияси 2013 йилда ишлаб чиқарилган Damas автомобилини рул тизимидаги носозлик туфайли чақириб олмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу тўғрисида Facebookдаги энг оммабоп маҳаллий саҳифалардан бири бўлган “Тошкент ҳайдовчилари” саҳифаси аъзоларидан бири хабар қилган.

Саҳифа аъзоси олган хатга кўра, 2013 йилда ишлаб чиқарилган Damas автомобилларининг баъзиларида рул валининг уланиш қисми едирилиши кузатилмоқда. Ушбу муаммони бартараф қилиш учун автомобил эгаси GM Uzbekistan автомобилларига хизмат кўрсатувчи “Автотеххизмат” устахоналаридан бирига бориши зарур.

Эслатиб ўтамизки, ушбу ҳолат GM Uzbekistan Ўзбекистонда ишлаб чиқарган автомобилларини чақириб олишига оид илк ҳолатдир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: