GM Uzbekistan компанияси янги Chevrolet Tracker моделини синаш ниятида

Дата: 10:02, 03-06-2015.

Тошкент. 3 июн. ўзТАГ – Ўзбекистон тарихидаги биринчи Muynak саргузашт ва сайёҳлик раллиси доирасида GM Uzbekistan вакиллари янги Chevrolet Tracker модели ва Chevrolet Orlando автомобилини синаш ниятидалар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) компания сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

“Яқинда заводимиз Chevrolet Tracker янги моделини қабул қилди ва биз ушбу автопойгада уни синаб кўрмоқчимиз. Вазифамиз – унинг бизнинг иқлим ва ҳайдовчиларимизга қанчалик мос келишини ўрганишдан иборат. Шунингдек, барчага маълум Chevrolet Orlando моделини ҳам синовдан ўтказамиз. Ушбу автомобиллар чангли муҳитга, қумли йўл ва юқори ҳароратга қанчалик чидашини, ёқилғи сарфини текширамиз. Пойга якунлангач – ҳисобот тайёрлаймиз. Шундай қилиб, кейин ушбу моделни ишлаб чиқариш баробарида уни бозоримизга мослаймиз”, – деб изоҳ берди GM Uzbekistanнинг спорт бўлинмаси бошлиғи Шерзод Жумаев.

Эслатиб ўтамизки, 30 майдан 5 июнга қадар Ўзбекистонда Muynak саргузашт раллиси бўлиб ўтмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: