GM Uzbekistan “механикали” “Спарк” автомобилини ишлаб чиқаришни уч баравардан кўпга оширади

Дата: 14:35, 07-09-2018.

Тошкент. 7 сентябр. ЎзТАГ – GM Uzbekistan “механикали” “Спарк” автомобилини ишлаб чиқаришни уч баравардан кўпга: 6223 тадан 19993 тагача оширади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“GM Uzbekistan АЖ мижозлар истагини инобатга олиб механика узатмали “Спарк” автомобили ишлаб чиқариш ҳажмини оширмоқда. Аввалроқ «GM Uzbekistan» АЖ ишлаб чиқарилаётган автомобиллар савдоси қайта йўлга қўйилиши билан харидорлар томонидан келиб тушаётган аризалар инобатга олиниб, компания томонидан бозор талабларини қондириш мақсадида талабгир автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми оширилишини маълум қилганди”, - дейилади компания матбуот хизмати хабарида.

Мижозлар истаги ва бозорнинг ижобий тенденцияларини инобатга олиб, биз механика узатмали “Спарк” автомобили ишлаб чиқариш ҳажмини 6223 дан 19993 донагача оширяпмиз. “Компания харидорларнинг талабларини қондириш ва барча ариза ва таклифларга ижобий жавоб бериш, шунингдек қулай шартнома тузиш учун барча шароитларни яратиш учун барча зарурий чораларни амалга оширади”, - деб хулос қилинади хабарда.

Сурат манбаи: https://www.gazeta.uz/ru/2016/06/25/asaka-car-plant/

Янгилик билан ўртоқлашиш: