“GM Uzbekistan” мижозлар учун кулай хизматни йўлга қўйди

Дата: 14:37, 09-06-2017.

Тошкент. 9 июн. ЎзТАГ – “GM Uzbekistan” акциядорлик жамияти мижозлар учун кулай хизматни йўлга қўйди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“GM Uzbekistan” АЖнинг расмий сайти www.gmuzbekistan.uzда “Мижозлар учун хизматлар” янги бўлими очилди. Бу ерда сиз автомобилларни сотиш тартиби ҳақидаги низом билан танишингиз, жорий нархларни били олишингиз, автомобиль сотиб олиш учун берган электрон аризангиз мақомини кузатишингиз, шунингдек, дилерлик корхоналарида мавжуд автомобиллар ҳақидаги маълумотларни ониқлаштиришингиз мумкин”, - дейилади ширкат Жамоатчилик билан ишлаш бўлими хабарида.

Таъкидланишича, бўлимдаги маълумотлар доимий асосда: нархлар бўйича ҳар ҳафта, автомобилларнинг мавжудлиги бўйича кунига янгиланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: