GM Uzbekistan Nexiaнинг илк харидорлари ўз автомобилларини олишганини маълум қилди
Тошкент. 18 август. ЎзТАГ – GM Uzbekistan матбуот хизмати Nexiaнинг илк харидорлари ўз автомобилларини олишганини ҳақида ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.
“8 август куни GM Uzbekistan дилерлик тармоқлари автосалонларида янги Nexia модели савдоси бошланган эди. 18 август куни Nexiaнинг дастлабки харидорлари ўзларининг янги автомобиллари калитларини қабул қилиб олди”, - дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, Тошкентдаги Driver’s Village дилерлик марказида харидорларга автомобиллар тантанали равишда топширилиб, GM Uzbekistanнинг расмий дилери номидан бонус сифатида автоаксессуарлар ҳам тақдим этилди.
Эслатиб ўтамизки, эски русумдаги Nexia 20 йил давомида 1996 йилдан бери чиқарилди.