GM Uzbekistan Ravon брендини Беларусда тақдим этди
Тошкент. 4 октябр. ЎзТАГ – GM Uzbekistan ўзбек-америка концерни Ravon брендини Беларусда тақдим этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) компаниянинг Facebook саҳифасига асосланган ҳолда.
Маълум қилинишича, Ravon бренди тақдимоти 30 сентябрда бўлиб ўтган. Беларусда янги бренднинг R2, Nexia R3 ва Gentra автомобиллари тақдим этилган. Йил охиригача улар қаторига R4 моделининг қўшилиши кутилмоқда.
“Режалаштирилгани каби, МДҲнинг асосий автомобиль бозорларини қамраб олиш ишлари давом эттирилади. Йил охиригача Озарбайжон ва Туркманистонда ҳам янги бренд тақдимотини ўтказиш белгиланган. Бу эса Ҳамдўстликнинг барча асосий автобозорларини қамраб олишга имкон беради”, - дейилади ширкат матбуот хизмати хабарида.
Таъкидланишича, 2017 йилда ҳар бир мамлакатда дилерлик тармоқларини кенгайтириш режалаштирилган.