GM Uzbekistan россия бозорида кичик литражли машинаси сотувларини тўхтатмоқда
Тошкент. 5 октябр. ЎзТАГ – GM Uzbekistan ҚК россия бозорида қачонлардир оммабоп бўлган кичик литражли Matiz машинаси сотувларини тўхтатмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ишлаб чиқарувчи матбуот хизматида оммабоп бўлган моделни етказиб беришни тўхтатиш қарори уни истиқболли экологик ва сертификацион талабларга мослаштириш қимматга тушиши билан изоҳлашди. Агар Matiz уларга мувофиқлаштириладиган бўлса, унинг нархи рақобатбардош бўлмай қолади ва бунга ҳаражат қилишдан маъно йўқ”, - деб ёзади “За рулем” журнали.
Аниқлаштирилишча, Ravon Matiz дилерлар омборларида ҳали бор, лекин янгидан олиб келинмайди.
Яна таъкидланишича, Matiz модели Ravonнинг Россиядаги истеъмолчилик сайтидан ҳам олиб ташланган ва энди бу ерда уч авто модели тақдим этилган: R2, Nexia (собиқ Chevrolet Aveo) ва Gentra (собиқ Chevrolet Lacetti). Ноябрда улар сафига В+ тоифасидаги R4 седани қўшилади. У август охирида Москва автосалонида тақдим этилган эди.
Эслатиб ўтамизки, Matiz машинаси GM Uzbekistanнинг оммабоп моделларидан бири. Кичик литражли автомобилга айниқса, таксичилар орасида талаб катта.
Маҳаллий автомобиль ресурсларининг маълумотларига кўра, иккиламчи бозорда Matiz автомобилининг нархи 3,7 минг ш.б.дан (30 минг км юрган) 4,5 минг ш.б.гачани (56 минг км юрган) ташкил этади.
Таъкидлаш жоизки, россия бозорида Matiz машинасининг сотувлари тўхтатилиши ҳақида расмий маълумот ҳозирча чиққани йўқ.