GM Uzbekistan Россияда деярли 5 минг Ravon автомобилларини сотди

Дата: 14:52, 19-07-2017.

Тошкент. 19 июл. ЎзТАГ – 2017 йил январ-июнда GM Uzbekistan АЖ Россияда 4946 дона Ravon автомобилларини сотди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Европа бизнеси уюшмаси Автоишлабчиқарувчилар қўмитасига асосланган ҳолда.

Қўмита маълумотларига кўра, фақат июнда компания РФда 1239 та Ravon автомобилларини сотишга муваффақ бўлди. GM Uzbekistanнинг россия бозоридаги улуши 2017 йилнинг олти ойи якунлари бўйича 0,7% ташкил қилди.

2017 йил январ-июни якунлари бўйича GM Uzbekistan АЖ Россияда автомобиллар сотувлари ҳажми бўйича 21 ўринни эгаллади. Бироқ компания ишлаб чиқарган моделлардан ҳеч бири ҳисобот даврида энг кўп сотилган Топ-25 автомашиналар рўйхатига кирмади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: