GM Uzbekistan сентябрда автомобилларга 10 мингдан зиёд аризаларни бекор қилди

Дата: 10:52, 28-09-2018.

Тошкент. 28 сентябр. ЎзТАГ – GM Uzbekistan компанияси сентябрда автомобиллар сотиб олишга 10 мингдан зиёд аризаларни бекор қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компаниядан малум қилишларича, 2018 йилниг 1-25 сентябрида GM Uzbekistan автомобиллари учун қолдирилган 10181 аризалар бекор бўлган. Шулардан, Captiva автомобили учун - 314 дона, Cobalt - 765 дона, Damas - 2514 дона, Lacetti - 409 дона, Malibu - 2309 дона ҳамда Matiz - 2717 дона ариза.

Август ойининг сўнгги ҳафтасида GM Uzbekistanсавдо тизимида 6393 дона сохта аризалар қолдирилгани аниқланди ва улар тизимдан ўчирилди.

Эслатиб ўтамиз, GM Uzbekistan компанияси томонидан 1 январдан 30 июнгача ички бозорда 76087 автомобиль сотилган, 1 июлдан 12 сентябргача эса 38549 автомобиль эгаларига етказиб берилган.

Сурат манбаи: из https://vesti.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: