GM Uzbekistan тарихда илк марта ўзбекистонликларга автомобилни 45 дақиқа давомида олиб кетишни таклиф қилди

Дата: 17:25, 29-09-2017.

Тошкент. 29 сентябр. ЎзТАГ – GM Uzbekistan тарихда илк марта ўзбекистонликларга автомобилни 45 дақиқа давомида олиб кетишни таклиф қилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) компания сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

GM Uzbekistanнинг расмий сайтида “45 дақиқа ичида автомобиль!” деб номланган янги рукнида янги дастур доирасида савдога қўйилган автомобиллар рўйхати билан танишиш мумкин. Рўйхатга мувофиқ, Андижон вилоятида дастурда 6 дилер, Бухорода 4, Жиззахда 5, Қорақалпоғистон Республикасида 4, Қашқадарё вилоятида 2, Навоий вилоятида 3, Наманган вилоятида 6, Самарқанд вилоятида 4, Сурхандарё вилоятида 2, Сирдарё вилоятида 3, Тошкент вилоятида 9, Тошкент шаҳрида 16, Фарғона вилоятида 8 ва Хоразм вилоятида 2 дилер иштирок этмоқда.

“Мазкур тақсимот асосида, автомобиль сотиб олиш истагидаги мижозлар шартнома тузиш учун дилерлик корхоналарига тўғридан-тўғри мурожаат қилишлари мумкин”, - дейиллади GM Uzbekistan сайти хабарида.

Агар дилерлик корхоналарида дастур доирасида сотиладиган автомобиллар қолмаган бўлса, мижоз кейинги ойларда сотиладиган автомобиль учун электрон буюртма бериши мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: