GM Uzbekistan Украинада Ravon брендининг тақдимотини ўтказди

Дата: 13:50, 15-08-2016.

Тошкент. 15 август. ЎзТАГ – GM Uzbekistan ўзбек-америка концерни ўзининг янги Ravon брендини Украинада тақдим этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ҳозирча Украинада янги бренд Matiz, R2 (Spark) ва Gentra автомобиллари билан тақдим этилади. Йил охирига қадар маҳсулотлар доираси R4 автомобили билан тўлдирилади. Тақдимот GM Uzbekistan ҚК МДҲ давлатларида Ravon дилерлик тармоқларини кенгайтириш доирасида ташкил этилди”, - деб таъкидлашди GM Uzbekistan матбуот хизматида.

GM Uzbekistan яқин орада Ravon брендини МДҲнинг бошқа давлатлари бозорларига ҳам олиб чиқишни режалаштирмоқда. Хусусан, сентябр-октябрда бренд Озарбайжон, Беларусь ва Туркманистонда ҳам тақдим қилинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: