GM Uzbekistan йил бошидан бери Россияда 5 мингдан зиёд автомобиль сотди
Тошкент. 18 июн. ЎзТАГ – GM Uzbekistan 2018 йил бошидан бери Россияда 5 мингдан зиёд автомобиль сотди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Европа бизнеси ассоциацияси авто ишлаб чиқарувчилар қўмитаси маълумотларига таянган ҳолда.
Хусусан, январ-майда ўзбек компанияси Россияда ўтган йилнинг муқобил давридаги 3707 қарши ўлароқ 5184 автомобиль сотди. Бир йиллик ўсиш 40% тенг бўлди.
2018 йил беш ойи якунлари бўйича компаниянинг Россия бозоридаги улуши ўтган йилнинг тегишли давридаги 0,6% қарши улароқ 0,7% ташкил этди.
Эслатиб ўтамизки, 2017 йил якунлари бўйича GM Uzbekistan Россияда 15,07 минг янги автомобиллар сотган эди.
Сурат манбаи: https://avtoved.news/reviews/ravon/r4