GM Uzbekistan йил бошидан буён ички бозорда 114 мингдан зиёд автомобиль сотди

Дата: 11:17, 15-09-2018.

Тошкент. 15 сентябр. ЎзТАГ – GM Uzbekistan 2018 йил бошидан буён ички бозорда 114636 автомобиль сотди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзавтосаноат” АЖдан хабар беришларича, 2018 йилнинг 1 январидан 30 июнигача 76087 автомобиллар сотилган, 1 июлдан 12 сентябргача эса 38549 автомобиль ўз эгасини топган.

Компанияда харидорларда автомобилни етказиб бериш муддатлари борасида норозиликлар юзага келганини таъкидлаб ўтишди. Шу муносабат билан ширкат раҳбарияти ишлаб чиқариш ва сотиш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, савдо тизимини ўзгартириш ҳамда автомобиль бутловчи қисмларини етказиб беришдаги узилишларни олдини олиш борасида стратегияни қайта кўриб чиқди, бу эса аҳоли ўртасида энг талабгир автомобилларга мавжуд талабни қондиришни бошлаш имконини берди.

Қайд этилишича, ушбу чоралар кўрилганидан кейин 1 июлдан 12 сентябрга қадар 38549 автомобиль сотилди, шундан 42% автомобиль шартномада кўрсатилган муддатидан аввал, 16% ҳолатда эса 10 кунгача бўлган муддатда харидорга етказилди.

Сурат манбаи: из http://bibi.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: