GM Uzbekistan заводи Chevrolet Orlando ишлаб чиқаришни тўхтатади
Тошкент. 22 январ. ЎзТАГ – GM Uzbekistan АЖ 2018 йилнинг биринчи чорагида Сhevrolet Orlando автомобилини ишлаб чиқаришни якунлайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) компания матбуот хизматига асосланган ҳолда.
GM Uzbekistan хабарида айтилишича, ушбу қарор General Motors компаниясининг моделлар қаторини янгилаш борасидаги глобал стратегиясига мувофиқ қабул қилинган.
“Шу муносабат билан ушбу моделдаги автомобилларни етказиб бериш бўйича шартномаларга аризаларни рўйхатдан ўтказиш тўхтатилди”, - дейилади хабарда.
“Chevrolet Orlando русумидаги автомобилларга тузилган шартномалар учун истеъмолчилар олдида ўзининг мажбуриятларини ўз вақтида бажарилишини ва белгиланган муддатларда автомобилни тўлиқ етказиб берилишини таъминлайди”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамизки, GM Uzbekistan АЖ Chevrolet Orlando минивэнини ишлаб чиқаришни 2014 йилда бошлаган. Ҳозирда ушбу машина GM Uzbekistanнинг Хоразм вилоятидаги қувватларида йиғилмоқда.
Сурат манбаи: http://www.canm8.com/precision-cruise-chevrolet-orlando.html