GM Uzbekistan заводида ишлаб чиқаришнинг тўхтатилиши профилактика ишлари билан боғлиқ – “Ўзавтосаноат” АК

Дата: 16:09, 04-02-2016.

Тошкент. 4 феврал. ЎзТАГ – GM Uzbekistan заводида ишлаб чиқаришнинг анъанавий тўхтатилиши профилактика ишлари билан боғлиқ, деб хабар қилади “Ўзавтосаноат” АК матбуот хизмати.

“Охирги пайтларда ижтимоий тармоқларда “GM Uzbekistan” автомобил заводида ишлаб чиқариш жараёни тўхтатилгани сабаблари кенг муҳокама қилинмоқда. Расман тасдиқланмаган турли маълумотларнинг пайдо бўлмаслиги учун шуни маълум қиламизки, заводда ишлаб чиқариш тўхтатилиши йиллик профилактика режаси ҳамда янги Т250 (Aveo) лойиҳаси бўйича конвейерни ишга тушириш билан боғлиқ”, - дейилади пайшанба кунги хабарда.

Завод кейинги ҳафтадан тўлиқ иш жараёни бошланиши ҳам айтиб ўтилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: